Апелляция суди аввалроқ 7 йилу 3 ойга озодликдан маҳрум этилган блогер Абдуқодир Мўминовга нисбатан чиқарилган ҳукмни ўз кучида қолдирди.
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди блогер Абдуқодир Мўминовга 3 йил муддатга журналистик (блогерлик) фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўтаттирилиш белгиланди.
Абдуқодир Мўминов иши юзасидан прокурор судядан судланувчига нисбатан узил-кесил 11 йил озодликдан маҳрум этиш, 3 йил давомида журналистик фаолиятни чеклаш ва БҲМнинг 400 баробари миқдорида жарима жазосини тайинлашни сўради.
Абдуқодир Мўминов иши бўйича суднинг иккинчи кунида 8 нафар жабрланувчининг кўрсатмаси тингланди. Блогер мурожаатчиларнинг муаммосини ёритиш учун пул олганига изоҳ берар экан, «текин ишласак, қандай ишлаймиз?» деди. Айбланувчининг онаси эса ҳозирча суд ишидан қониқиш ҳосил қилаётганини айтмоқда.
Журналист Абдуқодир Мўминовнинг суд иши бошланди. Дастлабки кунда жабрланувчиларнинг кўрсатмалари эшитилди. Эшитув мобайнида судланувчи ва унинг адвокати ўз эътироз ва фикрларини билдирди.
Жиноят кодексининг 5 та моддаси билан айбланаётган блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича суд жараёни бошланди. 25 июль куни бўлиб ўтган илк очиқ суд мажлисида ОАВ вакиллари иштирок этди. Ишда 14 нафар жабрланувчи мавжудлиги ва уларга жами 903 млн сўм моддий зарар етказилгани аниқланган.
Жиноят кодексининг фирибгарлик, товламачилик ва бошқа моддалари билан айбланаётган блогер Абдуқодир Мўминов иши бўйича суд 25 июлда бўлиб ўтади. Ишда 14 нафар жабрланувчи мавжудлиги ва уларга жами 903 млн сўм моддий зарар етказилгани аниқланган.
Бош прокурор матбуот котиби «Газета.uz»га маълум қилишича, блогер Абдуқодир Мўминовнинг тергов пайтида вафот этгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди, «у тирик ва соғлом». Блогернинг собиқ адвокати ҳам терговчи билан гаплашгани ва Мўминовнинг соғ-саломатлигини тасдиқлади.
Блогер Абдуқодир Мўминовга нисбатан фирибгарлик ва товламачилик моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. ИИВ маълумотида унинг бир шахсдан 3800 доллар олгани, бошқа бир шахсдан эса 70 000 доллар сўрагани айтилмоқда. Блогер ҳибсга олинди.
Тошкент шаҳар ИИББ блогер Абдуқодир Мўминовга қилинган ҳужум юзасидан «босқинчилик» моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Бошқарма маълумотларига кўра, флеш-диск ёзувларни текшириш учун мусодара қилинган. Блогер уни рухсатисиз олиб кетишганини айтганди.
Youtube`даги «Koʻzgu» канали муаллифи Абдуқодир Мўминов номаълум шахслар томонидан унга ҳужум уюштирилгани, машинасининг олд ойнаси бита билан синдирилгани ҳақида хабар берди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг